"Навбаҳор"нинг уч нафар футболчиси "iPhone ХS" телефонлари билан тақдирланди

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг 28-турида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 21 йиллик танаффусдан сўнг яна Тошкентда “Пахтакор”дан очко олишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, ўйиндан сўнг «Аpril» ресторанида ташкил этилган кечки овқат пайтида “лочинлар” раҳбарияти шу куни ўзини кўрсатган бир қатор футболчиларни муносиб тақдирлади. Жумладан, дарвозабон Акбар Тўраев ҳамда ҳимоячилар Даврон Ҳошимов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар «iPhone ХS» русмли мобил телефонлар билан тақдирланишди.

87

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!