Нега МЮ Погбани «ПСЖ»га сотиши керак?

Жозе Моуриньо эҳтимол барча танқидларни ўзига қаратиб олгандир, аммо клубнинг суперюлдузи атрофидаги вазият ҳам барчасини мураккаблаштириб юбормоқда.

Сэр Алекс Фергюссондан кейинги даврда «Манчестер Юнайтед» амалга оширган трансферларнинг кўпчилиги фойдасиз чиқмоқда.

Катта пуллар эвазига клубга Мемфис Депай, Бастиан Швайнштайгер, Генрих Мхитарян, Алексис Санчес ва Анхел Ди Мариялар олиб келинди. Поль Погба эса бу категориядаги энг қўрқинчлиси десак адашмаймиз.

Моуриньонинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолаётган бир пайтда Погба атрофидаги атмосфера ҳам чигаллашиб бормоқда. У мураббийидан олдинроқ МЮни тарк этиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Сабаби унга кимсан «Пари Сен-Жермен» қизиқмоқда. Жума куни парижликлар юлдузи Неймар ярим ҳимоячини Парижда кўришдан хурсанд бўлишини тилга олди. Бир қатор сабаблар туфайли ҳам француз клуби Погба учун мос йўналиш бўлиши мумкин.

Энг аввало, у жамоани кучайтириши мумкин. «ПСЖ» ёзда Нголо Кантени олиб келишга шунча ҳаракат қилсада, бунинг уддасидан чиқа олмади. Шу сабабли улар бошқа таянч ярим ҳимоячисига муҳтож. Адрьен Рабьонинг шартномаси тугаб бормоқда, Мотта эса фаолиятига якун ясади. Шу сабабли бу позицияга улар жаҳон даражасидаги футболчига эҳтиёж сезмоқда.

Парижлклар катта ўйинларда тажрибаси бор, жамоанинг баъзи позицияларини кучайтира оладиган, умуман кучли футболчини қидирмоқда.

Париждан бир неча км узоқликда туғилган Погбадан бошқа дурустроғи бормикин?

Янги бош мураббий Томас Тухел клуб академияси тарбияланувчиларига имкон бермоқда. Погбанинг келиши барчасини сезиларли яхшилаши шубҳасиз.

Тўғри, у Канте каби босиқ эмас, аммо у ярим ҳимояда икки позицияни ёпиши мумкин.

Бундан ташқари, «ПСЖ» дунёда ҳукмронлик қилишни мақсад қилган. 2011-йилда қатарликлар томонидан сотиб олинган Париж клуби Франция чегараларидан узоқдаги ерларни ҳам забт этмоқчи. Шу мақсадда улар Неймарни олиб келишди ва бу ҳозирча иш бермоқда.

Ушбу трансфер улар қонунийлик ва эътирфони тақдим қилиши мумкин. Жаҳон Чемпиони Килиан Мбаппе буни икки карра оширади. SportsPro журнали 2018-йилда энг ҳаридоргир спортчиларнинг рўйхатини тузиб чиқди. Унда Погба энг юқори ўринда бормоқда, иккинчида эса Энтони Жошуа. Мбаппе эса кучли учликда.

«ПСЖ» бу нуқтаи-назардан дунёдаги энг бозори чаққон футболчиларнинг иккитасига эга: Мбаппе ва 16-ўриндаги Неймар. Агарда бунга Погба ҳам қўшиладиган бўлса дунё бўйлаб «ПСЖ» бренди тарқалиб кетиши аниқ.

“ПСЖ” ёзда молиявий фейр-плей қоидаларига қаттиқ риоя қилишга мажбур бўлди. УЕФА санкцияларига тушиб қолмаслик учун бюджетини тартибга солиш мақсадида 100 миллион еврога яқин футболчиларини сотиб юборди.

Гонсало Гедеш, Хавьер Пасторе, Юри Берчиче, Одсон Эдуард ва Жонатан Иконелар тарк этган бўлса, Мотта, Бен Арфа, Криховяк, Трапп ва Ло Чельсолар ижара асосида Франция пойтахтини тарк этишди. Бу эса клуб ғазнасига катта ёрдам бўлди.

Ушбу трансфер Погбага ўзини кўрсатиш имконини туғдириши мумкин. «Манчестер Юнайтед»га қайтганидан бери Европа Лигаси ва Лига Кубогини қўлга киритган ярим ҳимоячи бир поғона юқорига қадам қўйиши шарт.

У унга мос келадиган клубда эмас. Буни тушуниб етиши учун кўп вақтини ўтказиб юбориши мумкин. У нотўғри экотизимда эканлиги ва бу унинг фойдасига ишламаётгани бор гап.

У «Ювентус» ва Франция термасида яхшироқ жамоадошлар билан катта ишларни бажара олишини намойиш қилди. Иқтидор, қобилият, сифат бор бу клубларда, аммо «Манчестер Юнайтед»даги муҳит у учун эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!