Неймар ЕЧЛ гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳсида ПСЖга ёрдам бера олади

ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳали ҳам якка тартибда шуғулланмоқда. Бу ҳақда RMC нашри хабар тарқатмоқда.

Аммо, шифокорларнинг айтишича Неймар тез орада ҳеч қандай чекловларсиз, яъни умумий гуруҳда шуғулланиши мумкин. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамоа етакчиси келгуси ҳафта “Црвена Звезда”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тур баҳсида ПСЖга ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтиш лозимки, 26 ёшли бразилиялик футболчи Франция чемпионатининг "Бордо"га (2:2) қарши кечган баҳсида жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!