АҚШ нега айнан Ўзбекистон терма жамоасини қаттиқ текширди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россиялик эксперт Александр Чумаков АҚШ хавфсизлик хизматлари томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ва расмийлари қаттиқ текширувдан ўтказилгани ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, хавфсизлик идоралари буни оддий тартиб-қоида, деб аташи мумкин, аммо нега айнан Ўзбекистон терма жамоаси текширилганига аниқ изоҳ берилмаслиги эҳтимолдан йироқ эмас.

- Менимча, хавфсизлик хизматлари буни оддий тартиб-қоида, деб атайди ва нега айнан бундай текширув ўтказилганини ҳеч қачон очиқламайди.

Ҳозирча жамоатчилик футболчилар текширилган икки ҳолат ҳақида билади – Ўзбекистон ва Сенегал терма жамоалари футболчилари текширилган. Агар бошқалар ҳам текширилган бўлса, бу жараёнлар акс этган видеолар интернетда йўқ. Эҳтимол, Европа терма жамоалари текширилмаётгандир.

Бу ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз ҳолат. Лекин хавфсизлик хизматлари ишига аралашиб бўлмайди.  Бу воқеа ўзбек футболчиларини ранжитмаслиги керак, улар буни шахсий масала сифатида қабул қилмаслиги лозим. АҚШда полиция эҳтиёт чораси сифатида шундай қарорлар қабул қиладиган ҳолатлар жуда кўп учрайди. Бунда ёмон нарсанинг ўзи йўқ, ҳатто бу яхши ҳам.

Балки, кимдир полицияга қўнғироқ қилиб, эҳтимолий хавф ҳақида хабар бергандир. Шунингдек, полиция бўлажак турнирнинг аҳамиятини тўлиқ англамаган ҳолда  “ҳар эҳтимолга қарши” текширув ўтказишга қарор қилган бўлиши ҳам мумкин. Ҳар бир штатнинг ўз протоколлари ва қоидалари мавжуд. Бу қоидалар ҳар бир мамлакат учун фарқ қилиши ҳам мумкин.

Умуман олганда, Ўзбекистон терма жамоаси ва унинг мухлислари бу вазият ҳақида ўйлаб ўтирмасликлари керак. АҚШда ғалати ҳолатлар кўп ва турнир вақтида бундай вазиятлар  янада кўпроқ бўлади.

Гапимнинг моҳиятини тушунишингиз учун айтсам, момақалдироқ ҳақида огоҳлантириш берилганидан кейин ўйинлар тўхтатиб турилиши мумкин. Ҳатто бир томчи ҳам ёмғир ёғмаса ҳам, учрашув 30 дақиқага тўхтатилади. Бу жаҳон чемпионати, шубҳасиз, ноодатий бўлади, - деди Александр Чумаков.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва делегацияси АҚШ хавфсизлик хизматлари томонидан кучайтирилган шахсий текширувдан ўтказилди.

Ҳодиса автобусдан тушиб, тўғридан-тўғри “Айкан Стэдиум” стадионига кириш олдида содир бўлган. Ушбу ҳолат футбол жамоатчилигида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Текширув вақтида ҳар бир футболчи алоҳида чақирилиб, мобил металл қидирув қурилмалари ёрдамида текширилган. Футболчиларнинг шахсий буюмлари ва анжомларини K9 хизмат итлари синчиклаб ҳидлаб чиққан.

Ўйинчилар сумкаларини очишга мажбур қилинган, хавфсизлик хизмати эса ҳатто мураббийлар штаби фойдаланадиган тактик доска ва материалларни ҳам батафсил текширган. Гувоҳларнинг айтишича, делегация аъзоларининг мобил қурилмалари ҳам вақтинча олиб қўйилиб, кўздан кечирилган.

Ушбу воқеа футбол жамоатчилигида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ҳозирча, АҚШ расмийлари ёки халқаро футбол ташкилотлари мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берганича йўқ.

АҚШнинг ўзбек футболчиларига қилган муносабати норозиликларга сабаб бўлди!

“Сити” жамоадоши Рейндерсга гол уриш имконини бермаган Ҳусанов ўйинига муносабат қандай муносабат билдирди?

Ишонган юлдузларимиз уялтирди! Нидерландиядан учралган мағлубиятда кимлар айбор?

Ўзбек футболчиси Премьер-лига клуби билан музокара бошлади

Мундиалда Ўзбекистоннинг асосий муаммоси айтилди

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!