Неймар: ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликни унута олмаяпман
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ҳали ҳам ЖЧ-208даги муваффақиятсизликни ҳазм қила олмаётганини айтди.
“Мен ҳали ҳам қўлдан бой берилган имкониятни унута олмаяпман ва ютишни хоҳлаган жаҳон чемпионати ҳақида ўйлаяпман. Мен ушбу мусобақага жароҳатимдан даволаниб бордим. Аммо, бу етарли бўлмади. Энди кейинги йилларни Қатардаги мундиалга тайёргарлик кўришга бағишлайман”, - дейди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018да чорак финалда Бельгияга имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган эди.
Фикрлар