Неймар МЮга қарши баҳс ҳақида нималар деди?

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“МЮ бу яхши қуръа. Мен кучли рақибларга қарши ўйнашни яхши кўраман. “Манчестер Юнайтед” эса дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Уларнинг таркибида ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар бор. Ўйлайманки бу мухлислар учун ҳам қизиқарли қарама-қаршилик бўлади”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” шу кунгача еврокубокларда ўзаро тўқнаш келишмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашув 12 февраль куни Манчестерда, жавоб баҳси эса 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!