Неймарнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг қачон жароҳатидан соғайиб, сафга қайтиши маълум бўлди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра мушакларидан жароҳат олган 26 ёшли бразилиялик футболчи камида бир ҳафта майдонга туша олмайди. Шу тариқа у Франция чемпионатининг "Страсбур" ва "Монпелье"га қарши баҳсларини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум парижликлар сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!