Новак Жокович
Ads

Сербиялик машҳур теннисчи Новак Жокович мамлакатнинг “Црвена Звезда” клубини УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиққани билан табриклади.

“Браво, йигитлар! Браво, «Звезда»! Сизлар шердек жанг қилдинглар. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқишдек тарихий ғалаба билан табриклайман! Олға, қизил-оқлар!”, - деб ёзади Жокович ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, плей-оффда Австриянинг “Ред Булл” клуби билан кураш олиб борган белградликлар икки ўйин натижасига кўра (0:0, 2:2) кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Эътиборлиси, ушбу жамоа 1991 йилдан буён илк марта ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқишди.