Новак Жокович германиялик теннисчига дарс берди
Сербиялик теннисчи Новак Жокович ATP якуний турнирининг гуруҳ баҳсларидаги навбатдаги учрашувини германиялик Александр Зверевга қарши ўтказди.
Ҳозирги кунда дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига айланган Новак, Александр устидан 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Жокович гуруҳдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди ва ярим финал йўлланмасини нақд қилди. Зверев эса ўз ҳисобига илк мағлубиятни ёзиб қўйди. У илк учрашувда ғалаба қозонган эди.
Фикрлар