Нойер жароҳат олди
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер "Байер"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам беролмайди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли германиялик посбон жамоа машғулотларининг бирида қўлидан жароҳат олди. Бироқ, унинг жароҳати у қадар жиддий эмас ва тез орада сафга қайтади.

Маълумот учун, Нойер жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ҳамда “Байер” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.