Нўъмон Ҳасанов: Биринчи бўлимда омадимиз келмади

PEPSI Суперлига 19-тур ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

"Бугун ўйин курашларга бой тарзда бўлди. Анча асабий ўйин бўлди. Агар бироз эҳтиросларга берилган бўлсак узр сўрайман. Футболчиларимизга катта раҳмат, улар майдонда борларини бериб ўйнашди. Учта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Биринчи бўлимда омадимиз келмади. Тўп бир неча марта устунга тегди. Кейин жаримадан тўп ўтказиб юбордик. Лекин барибир ўз мақсадимизга эришдик. Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Уларга чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Жавоҳир Сидиқовда кичик жароҳат бор эди. Шунинг учун уни асраш мақсадида захирада қолдиргандим. Аммо уни майдонга туширишга мажбур бўлдик.

Тартиб-интизом бўйича жиддий иш олиб борамиз. Биз бежизга ўтган йили фэйр-плейни олмагандик. Бу мавсум чемпионат суперлигага айлангач ўйинлар шиддати ошди ҳамда кўп ўйинлар асабий тарзда ўтмоқда", - деб айтиб ўтди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nodirbek Asqarov
29/07/2018 22:52
Uyat bunday g'alaba erkakcha g'alaba emas. Nomlaringni Penalti-1912ga o'zgartirib olinglar.