Нўъмон Ҳасанов: Дербидаги ғалаба турмуш ўртоғим учун ажойиб совға бўлди
"Бугунги ғалаба бутун Қўқон халқининг ғалабаси деб биламан. Бугун мухлисларимиз бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Қўқонликларга қувонч бахш этишни мақсад қилганмиз. Ўзим ҳам қўқонликман ва бу ерда футболни қанчалик яхши кўришларини биламан.
Бугунги ғалаба мен учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби бугун турмуш ўртоғимнинг туғилган куни. Бу ғалаба турмуш ўртоғимга энг яхши совға бўлди.
Стандартлар устида кўп ишлаймиз. Мана натижаси бугунги ўйинда билинди. Дарко Гожковичнинг бугун омади келди. У яна голлар уришини тилаб қоламан. Таркиб борасида ҳам бироз муаммога дуч келяпмиз. Жасур Ҳакимовнинг кутилмаганда жароҳат олгани режаларимизни ўзгартириб қўйди.
Биринчи бўлимда “Нефтчи”да ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Иккинчи таймда эса рақибга имкон қолдирмадик.
Жамоада ким мураббйи бўлиб ишлашидан қаътий назар мухлисларимиз жамоамни доимо қўллаб-қувватлашларини истайман", - деди Ҳасанов.
Фикрлар