
Нўъмон Ҳасанов: Мухлислардан сабр қилишларини сўрайман
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” (3:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасановиштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Кийиниш хонасида футболчиларнинг кайфияти йўқ эканлигини сездим. Уларни юпатишга ҳаракат қилдим. Бу йигитлар Қўқон футболи учун кўп меҳнат қилишган. Бу футбол,баъзан шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради.
Мавсумни яхши бошлаган эдик. Негадир сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаяпти. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.
Давралар оралиғида таркибимизни яхши ўйинчилар билан бойитишни истаймиз. Барчаси молиявий имкониятимизга боғлиқ бўлиб қоляпти. Дастлабки 15 дақиқада футболчилар умуман ишончимни оқлай олишмади. Шунинг учун тезкор футболчи алмаштиришга мажбур бўлдим. Мухлисларимиздан сабр қилишларини сураб қолардим. Уларни ишончини қайтариш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.
Фикрлар