Нўъмон Ҳасанов: «Насаф» Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири

« Бугун жанговор ўйин бўлди. Жанговар дуранг десак ҳам бўлади. “Насаф” нафақат қуйи олтиликнинг балки, мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири десак муболаға бўлмайди. Биз ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун майдонда очиқ футбол кўрсатадиган жамоалар ҳаракат қилишди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Биринчи бўлимда эса ҳимояда бир-иккита хато қилдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйиндаги натижадан қониқдим десам ҳам бўлади.», - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!