Нўъмон Ҳасанов: Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олмади

"Ўйин шиддатли курашлар остида ўтди. Бугун аламли мағлубиятга учрадик. Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол ўз таъсири ўтказди. “Қизилқум” таркибида тажрибали ўйинчилар кўплиги ҳам уларга қўл келди.

Тўғри бизда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Агар мезбонларда бундай вазиятлар бўлганидан улар бундан фойдланишлари мумкин эди. Қолаверса, захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишмади.

“Қизилқум” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!