Нурмагомедов - Макгрегор жанги санасига аниқлик киритилмоқда

UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан октагонда 6 октябр ёки 30 декабр куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) турнирда учрашиши мумкин.

—Ҳозирда иккита сана бор — 6 октябр ва 30 декабр. Ноябрда мен урушмайман, чунки Макгрегор лицензиясидан маҳрум қилинган. У ноябрда Нью-Йоркда бўладиган турнирда қатнаша олмайди. Умид қиламанки, жанг октябрда бўлади, чунки чемпионлик камари ҳимоясини чўзишни истамайман. Мен UFCга ҳар қандай рақиб топиб беришларини айтдим. Агар менга бошқа рақиб беришса, Конор бўлмаса ҳам, мен ноябрда урушишга тайёрман, — дейди Нурмагомедов ТАСС нашрига берган интервьюсида.

Макгрегор Нью-Йоркда бўладиган турнирларда иштирок эта олмайди. Сабаби штат атлетик комиссияси уни 4 апрел куни автобусга ҳужум қилгани учун лицензиясидан маҳрум қилган. Автобусда ўшанда Нурмагомедов ҳам бўлган, бироқ у ва бошқа UFC жангчиларига зарар етмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!