Нурмагомедов - Мэйвезер жангги Чеченистонда ўтказилиши мумкин
Россиялик таниқли UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманапнинг сўзларига кўра ўғлининг машҳур боксчи Флойд Мэйвезерга қарши жангги келгуси йилнинг баҳорида Грозний шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.
“Флойднинг ўзи бизнинг жамоага алоқага чиқди. Бу нафақат иккала спортчи учун, балким жиддий инвесторлар учун ҳам қизиқарли бўлади.
Ушбу жанг келгуси йилнинг 4 май куни 30 минг мухлисга мўлжалланган Грознийдаги “Ахмат-Арена”да ўтказилиши мумкин. Хабиб бундан аввал ҳам кўплаб машҳур боксчилар билан жанг қилган ва бу жудаям ажойиб кўринади.
Агар бизни чиндан ҳам UFC’дан 9 ойга жанглардан четлатишса, у ҳолда биз бор эътиборимизни бокс жангларига қаратамиз.
Биз Макгрегор ва Мейвезернинг жанггини томоша қилдик. Кўрдикки Конор ҳам дастлабки 3-4 раунд давомида ёмон жанг қилмади. Хабиб эса бунданда кўпроғига қодир. Бунга ишонаман. У камида 7-8 раунд бемалол жанг қила олади.
Бундан ташқари Флойднинг ҳозир 41 ёшда эканлиги ва Хабибнинг чидамлилигини ҳам унутмаслик лозим ”, - дейди Нурмагомедовнинг отаси.
Фикрлар