Нурмагомедов: Макгрегор менинг таклифимга рад жавоб берган
Россиялик ММА жангчиси Хабиб Нурмагомедов аввалроқ Конор Макгрегор билан учрашиш истаган. 7 апрел куни у Макс Холлоуэй билан куч синашади. Жангчилар енгил вазнда жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқишади.
– Макгрегорга жанг таклиф қилинган эди, бироқ у буни рад қилд. Унинг жамоаси вазнни тўғрилай олмасликларини айтишди, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради The MMA Hour нашри. – Бу Бургер Кинг деганлари қаерда? Олти кун ичида вазнни тўғриласа бўлади. Менга рақибинг Холлоуэй бўлади дейишганда, ҳайратландим. У яқин вақт ичида умуман жароҳат олмаган.
Фикрлар