Нурмагомедов менежери Сауль Альваресга қарши жанг ташкил қилишни истамоқда
UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Али-Абдуль Азиз россиялик жангчининг бокс бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль Альварес билан жанг қилишини истамоқда.
– Альвареснинг промоутери Оскар де ла Хойя кўп гапирмоқда. Келинг, Сауль ва Хабиб тўқнашувини ташкил қиламиз. UFC президенти Дана Уайт ва Оскар уни қўллаб-қувватлайди, – деб ёзади Азиз твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Нурмагомедов дисквалификация қилинган. Конор Макгрегорга қарши жангдан кейинги муштлашув бўйича иш 10 декабр куни кўриб чиқилиши керак эди, бироқ Невада штати атлетик комиссияси йиғилишни номаълум муддатга қолдирди. Кейинчалик у 29 январда ўтказилиши маълум қилинди.
Фикрлар