Нурмагомедов ва Макгрегор жангига ҳакамлар тайинланди
UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби россиялик Хабиб Нурмагомедов ва собиқ чемпион ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жангни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасига аниқлик киритди.
Рефери этиб 47 ёшли Херб Дин тайинланди. Бу жангдаги хизмати учун у 1900 доллар миқдорида ҳақ олади. У жангни бошқаришда Дерек Клири, Сэл Д’Амато ва Юничиро Камихо ёрдам беради. Уларнинг ҳар бири 1600 доллар ишлаб олишади.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги қарама-қаршилик 6 октябр куни UFC 229 турнирининг асосий тўқнашуви ҳисобланади. Россиялик чемпион ва ирландиялик спортчи “Ти-Мобайл-арена”да (Лас-Вегас, Невада штати) куч синашади.
Фикрлар