Нурмагомедовга Доғистон бошлиғи ёрдамчиси лавозими таклиф этилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Доғистон раҳбари Владимир Васильевнинг ёрдамчиси бўлиш бўйича таклиф олди.

– Ҳа, мен Доғистон раҳбари ёрдамчиси лавозими бўйича таклиф олдим, аммо буни келаси учрашувда муҳокама қиламан. Бу учрашув тез орада бўлади, – дейди Хабиб ТАСС нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни Нурмагомедов Доғистон энг олий мукофоти – “Доғистон Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тадирланган.

Шунингдек, Нурмагомедовлар Доғистон раҳбари фармонига кўра, “спорт соҳасидаги юқори натижалари учун” мукофотига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!