Нурмагомедовга рақиб бўлиши мумкин бўлган учта спортчи номи ошкор қилинди

Мутлоқ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт россиялик яккакурашчи Хабиб Нурмагомедовга рақиб бўлиши мумкин бўлган учта спортчи номини маълум қилди.

Нурмагомедов ва Конор Макгрегор мумкин бўлган барча рекордларни янгилади. У жуда ажойиб бўлди. Ишониш қийин. Хабиб ғалаба қозондию ва бизга унинг учун Тони Фергюсон, Дастин Порье ёки Конор билан реванш жанг ташкил қилиш имкониятини тақдим этди, — дейди UFC бошлиғи.

Уайтнинг сўзларига кўра, Нурмагомедов ва Макгрегор реванш жанги қачон бўлиши номаълум. Бунинг учун Невада атлетик комиссияси қарорини кутиш кераклигини таъкидлаган. Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 10 декабр кунига мўлжалланган.

Ушбу жангдан сўнг россиялик спортчи октагон ошиб ўтиб, оммавий муштлашувни бошлаган. Воқеа фақатгина полициячилар ёрдамида тўхтатишга муваффақ бўлинган. Нурмагомедов бу ҳолат сабаб титулдан маҳрум қилинмади, бироқ унинг гонорари музлатиб қўйилди. Невада атлетик комиссияси Нурмагомедов ва Макгрегор муносабатларини суриштиришни бошлаган. Бу вақтда ҳар икки жангчи жангларда иштирок этишдан маҳрум бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!