Нурсултон Рўзибоев бразилиялик жангчига қарши тўқнашувда чемпионликни ҳимоя қилади

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Нурсултон Рўзибоев (20-5-1) ўзининг навбатдаги жангини 10 ноябр куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказади.

Ўрта вазн тоифасида WEF GLOBAL чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби ушбу ҳимоя жангини тажрибали енгилмас жангчи бразилиялик Маркос Соузага (7-0-0) қарши ўтказади.

Аввалроқ Маркус Соуза “Real fight Arzalet” чемпионлик камари учун кечадиган жангда қирғизистонлик Мумабек уулу Актилекга (14-5-0) билан учрашиши режалаштирилган эди, бироқ жангчиларнинг менежерлари ва ташкилот вакиллари уларнинг “Arzalet FCG” камари учун тўқнашуви 2019 йил февралида Сеулдаги (Жанубий Корея) “REAL FIGHT ARZALET&WEF GLOBAL” турнирида ўтказилиши бўйича келишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!