Нью-Йоркда икки собиқ жаҳон чемпиони учрашишди

  • 5 август, 2018, 16:45
  • 0
  • Бокс

Ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Андре Берто яна бир собиқ жаҳон чемпиони Девон Александерни ҳакамлар қарорига кўра енгди.

Нью-Йоркда бўлиб ўтган баҳсда икки ҳакам ғалабани Бертога беришди (115-112, 115-112), бир ҳакам жанг натижасини Александр фойдасига ҳал қилди (113-114).

Маълумот учун, Андре учун бу фаолияти давомида 32 баҳсдир, уларнинг 5таси мағлубият билан якунланган. Девон эса 33 марта рингга кўтарилиб 5 мағлубиятни "қўлга киритди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!