"Ньюкасл" сафига янги ҳужумчи келди
"Ньюкасл" клуби ўзининг расмий сайтида "Вест Бромвич" форварди Хосе Саломон Рондонни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.
Унга кўра “қарғалар” 28 ёшли венесуэллалик футболчини бир мавсумга ижарага олишган ва бунинг эвазига “Вест Бромвич”га Дуайт Гэйлни ижарага бериб юборишди.
Маълумот учун, Рондон ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 36та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар