"ЎФА Кубоги" мусобақаси ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди

CHERY AUTO

Тошкентда 2004 йилда туғилган академиялар тарбияланувчилари ўртасидаги "ЎФА Кубоги" мусобақаси давом этмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Тошкент вилояти - Наманган 1:3
Фарғона - Тошкент 2:2 (пенальти 2:3)

Эртага "ЎФА Кубоги" финал учрашуви ва 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтади. Финалда Наманган ва Тошкент шаҳри жамоалари куч синашишса, Тошкент вилояти ва Фарғона жамоалари 3-ўрин учун кураш олиб боришади.

"ЎФА Кубоги" мусобақаси
27 ноябрь, финал
Наманган - Тошкент шаҳри

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!