ЎФА эълон қилган танловнинг 1-босқичи бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, бу йил илк бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 16-26 май кунлари Таиланд мамлакатида ўтказилади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.
Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилган эди. 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ана шу танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг шахсан ўзи ўтказди. Танловда 1997, 1998 ва 1999 йилларда туғилган ёшлар қатнашишди.
Танловда 202 нафар йигитлар иштирок этишди. Уларнинг тўртдан бири ўша куннинг ўзида алоҳида ажратиб олинди. Якунда улардан 16 нафари иккинчи босқич учун саралаб олинди. 15 март куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ана шу 16 иштирокчи билан машғулот олиб борилди. Жаноб Мендез иккинчи босқичда ёшлар терма жамоаси йиғинига жалб қилинадиган ўйинчиларни саралаб олади.
Бугунги кунда футзали ривожланган мамлакатлар бу методикадан доимий тарзда фойдаланиб келмоқда.
Фикрлар