ЎФА мутасаддилари марҳум ҳакамлар оилалари ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан хайрли ишга қўл урилди.
Ўз вақтида Олий лига учрашувларида ҳакамлик қилган Мурод Муҳамедов ва Владлен Лушин оғир касаллик сабаб бу дунёни эрта тарк этишганди.
ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутасаддилари Мурод Муҳамедов ва Владлен Лушиннинг хонадонларига боришди. Муҳаммедовнинг 3 нафар фарзанди, Лушиннинг эса бир фарзанди отасиз қолган. ЎФА мутасаддилари уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиб, фарзандларининг кўнгилларини кўтаришди.
ЎФА томонидан бу каби хайрли ишларни мунтазам равишда амалга ошириш режалаштирилган.
Фикрлар