ЎФА томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг директорлари учун семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинган ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига август ойида қабул жараёнлари ўтказилган эди.

Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб болалар ва ўсмирлар футбол академияларига 2 босқичдан иборат 4та йўналиш бўйича имтиҳонлар топширишди. Синов жараёнлари шаффоф тарзда ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари назорати ўрнатилиб, жараёнлар видеотасвирга олинди ва ОАВ вакиллари томонидан қабул жараёнлари кузатиб борилди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг директорлари ҳамда техник директорлари иштирокида семинар-йиғилиш бошланди. Ушбу семинарнинг биринчи кунида академиялар директорларининг қабул имтихонларига оид ҳисоботлари тингланса, иккинчи кунда директорларга ўқув ишларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар берилиб, бошланаётган ўқув йили учун ўқув дастурлари билан таништирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!