Облак Филипе Луиснинг кетиши ҳақида: Бу ёмон, лекин, биз унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак
“Атлетико” Мадрид дарвозабони Ян Облак бразилиялик ҳимоячи Филипе Луиснинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Филипе Луиснинг кетиши? Воқеалар ривожини кузатамиз. Албатта, бу бироз ёмон. Унда кучли жамоага қўшилиш имконияти мавжуд ва биз унинг бу қарорини ҳурмат қилишимиз керак”, - дейди словениялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Филипе Луис “Атлетико” раҳбариятидан ўзини ПСЖга қўйиб юборишни сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар