Одил Аҳмедов кейинги мавсум “Пахтакор”га қайтиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва яқиндаги “Шанхай СИПГ” билан Хитой чемпионлигини қўлга киритган Одил Аҳмедов “Спорт” каналида “Гол” кўрсатувининг меҳмони бўлди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти хабар бермоқда.

Дастур давомида Одил Аҳмедов янги мавсумда “Пахтакор”га қайтиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритди.

- Бу хабарлар миш-миш. Чунки “Шанхай СИПГ” билан яна бир йиллик шартномам бор. Шунинг учун у ердан ҳозирча кета олмайман. Шанхайда қоламан, - деди Одил Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!