Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бироз аввал қизлар ўртасида вазни 58 килограммгача бўлган спортчилар беллашуви якунланди. 

Рақибаларидан маҳорат ва тажриба бобида устун бўлган латвияилик Ребека Коха даст кўтаришда 99, силтаб кўтаришда 120 кг натижа билан биринчи ўринни қўлга киритди. Кохага энг яқин таъқибчи бўлган тунислик Ноуха Ланоулси 21 килограммга ортда қолиб кетди. Чемпионатнинг брона медали эса канадалик Тали Дарсигнига насиб этди. Ушбу мусобақада иштирок этган вакиламиз Сайёра Эсбергенова иккикурашда 161 кг натижа қайд этди. 

Оғир атлетика. ЖЧ, Тошкент. 

Аёллар, 58 кг: 

1. Ребека Коха (Латвия) – 219 кг (99 кг + 120 кг)

2. Ноуха Ландоулси (Тунис) – 198 кг (90 + 108)

3. Тали Дарсигли (Канада) – 197 кг (88 + 109) . . .

11. Сайёра Эсбергенова (Ўзбекистон) – 161 кг (74 + 87) . . .

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98