Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёр (Фоторепортаж)

 

Шу йилнинг 23-29 июлда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу биринчилик Непал давлатининг Катманду шаҳрида ўтказилади.

Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Непалда 8 та ўғил ва 7 та қиз, жами 15 атлет юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Уларга 3 нафар мураббий бошчилик қилишади.

Бугун мусобақа қатнашчилари Чирчиқдаги олимпия захиралари коллежида сўнгги машғулотларини ўтказишди.

Сўнгра жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг 1-ўринбосари Искандар Жўраев мусобақа иштирокчиларига оқ йўл тилашди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси эртага Непалга жўнаб кетади. Мусобақанинг дастлабки кунида иштирок этадиган вазн тоифасидаги спортчилар бир неча кун олдин Катмандуга етиб боришган.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!