Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидан ёруғ юз билан қайтишди (фото)

Кеча  тун ярмида Тошкент маҳаллий аэропортида Туркманистондан қайтаётган спортчилар кутиб олинди.

Жорий йилнинг 21-30 апрель кунлари спортнинг оғир атлетика тури бўйича Ашхобод (Туркманистон) шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Осиёнинг 27 та мамлакатидан жами 146 нафар спортчи иштирок этди. Мамлакатимиз шарафини 10 нафар спортчимиз ҳимоя қилди.

Мусобақа якунига кўра:

Адҳамжон Эргашев, 62 кг., бронза,силтаб кўтаришда 158 кг.,

Достон Ёқубов, 69 кг.,бронза, силтаб кўтаришда 177 кг.,

Омадой Отақўзиева, 75 кг., бронза, силтаб кўтаришда 120 кг.,

Долера Давронова, 90 кг., бронза, силтаб кўтаришда 115 кг. ва бронза, иккикурашда 204 кг.,

Фарҳодбек Собиров, 94 кг., кумуш, силтаб кўтаришда 205 кг., ва олтин, даст кўтаришда 175 кг. ва олтин, иккикурашда 380 кг. Осиё чемпиони.

Иван Ефремов, 105 кг., кумуш, даст кўтаришда 175 кг.,

Рустам Джангабаев, +105 кг., кумуш, даст кўтаришда 196 кг., кумуш, силтаб кўтаришда 241 кг., олтин,иккикурашда 437 кг. Осиё чемпиони.

Туркманистонда оғир атлетика бўйича бўлиб ўтганОсиё чемпионатида миллий терма жамоамиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Эркаклар жамоаси Эрон ва Хитойдан сўнг, 3-ўринни эгаллади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!