Оғир атлетикачиларимиз хорижий йиғинда

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари хорижда ўқув-йиғин машғулотини олиб бормоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Россиянинг Кисловодск шаҳрида навбатдаги машғулот йиғинларини бошлаб юборишди. Ушбу йиғинда терма жамоамизнинг 10 нафар аъзоси иштирок этмоқда. Улар ичида 3 нафар атлет ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Йиғин катталар учун Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажарса, ёшларимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда. Атлетларимиз Кисловодскка шифокор ва 2 нафар мураббий ҳамроҳлигида йўл олганлар.

Қизларимиз эса Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликни Қозоғистоннинг Текели шаҳрида олиб бормоқдалар. Ушбу йиғин доирасида улар нафақат Тошкентдаги жаҳон чемпионати, балки, Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам тайёрланадилар. Йиғинда қизлар терма жамоасининг 15 нафар аъзоси иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Йигитлар:

-62 кг: Муҳаммадали Каҳрамонов
-69 кг: Адҳамжон Эргашев
-69 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-77 кг: Ғайрат Айтмуратов
-85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-94 кг: Азимжон Хожиев
-105 кг: Акбар Жўраев,
-105 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
+105 кг: Шахмердан Кемалов.

Қизлар:

-48 кг: Зуҳра Отажонова
-58 кг: Сайёра Есбергенова
-63 кг: Кумушхон Файзуллаева
-69 кг: Зарнигор Абдурахмонова
-69 кг: Лайлохон Хурсанова
-69 кг: Базаргул Рамбергенова
-75 кг: Гулноза Аҳмадова
-75 кг: Турсуной Жабборова
-90 кг: Долера Давронова
-90 кг: Шодмоной Очилова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!