Оғир атлетикачиларимиз хорижий йиғинга жўнаб кетишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси лицензион мусобақаларга тайёргарлик кўришда давом этади. Шу муносабат билан йигитларимиз бугун Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида ўтказиладиган хорижий ўқув-машғулот йиғинларига йўл олишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра полвонларимиз у ерда 9 февралга қадар шуғулланадилар. Сўнгра машғулотлар Болгарияда (9 февраль – 4 март) давом эттирилади. Тайёргарликнинг кейинги босқичи эса МОҚ стратегияси асосида 4-27 март кунлари Туркияда бўлиб ўтади.

Ушбу йиғинларда терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Спортчилар:

Фарҳод Собиров
Адҳамжон Эргашев
Суннатулла Ўсаров
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Рустам Джангабаев
Акбар Жўраев
Достон Ёқубов

Мураббийлар:

Баҳром Мендибаев
Ержас Болтаев

Массажчи:

Обиддин Муслимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!