Оғир атлетикачиларимизнинг Болгариядаги йиғини қизғин давом этмоқда
Полвонларимиз ўқув-машғулот йиғинларининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун Болгарияга йўл олганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Европа қитъасида давом этаётган машғулотлар жараёнида спортчиларимизнинг жисмоний ва функционал ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Шу билан биргаликда, улар бўлажак лицензион мусобақаларга рухий жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Атлетларимизни йил давомида бир қатор нуфузли мусобақалар кутиб турибди. Умид қиламизки Украина ва Болгариядаги машғулотлар ана шу муҳим мусобақаларда ўз самарасини беради.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз йиғинда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:
Спортчилар:
Фарҳод Собиров
Адҳамжон Эргашев
Суннатулла Ўсаров
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Рустам Джангабаев
Акбар Жўраев
Достон Ёқубов
Мураббийлар:
Баҳром Мендибаев
Ержас Болтаев
Массажчи:
Обиддин Муслимов.
Ўқув-машғулот йиғинлари 4 мартга қадар давом этади.
Фикрлар