Оксана Чусовитина: Мен рақибларга қараб ўтирмайман
Бугун 43 ёшли спортчимиз Ўзбекистонга қайтиб келди. 2020 йилги Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколари йиғишни бошлаб юборган Чусовитина мусобақа давомида ўзини қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
«Барчаси ажойиб бўлди. Мухлисларимга раҳмат. Париж бизни яхши кутиб олди. Спорт залидаги муҳит эса ажойиб эди. Рақиблар? Мен рақибларга қараб ўтирмайман ва ўз ишимни тўғри бажаришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, барчаси режа бўйича давом этади. Яна бир маротаба мени қўллаб-қувватлаб турганларга миннатдорчилик билдираман», – деди Оксана Чусовитина.
Эслатиб ўтамиз, Париждаги Жаҳон кубоги Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини тақдим этди. Демак, Чусовитина ушбу мусобақа орқали ўзи учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.
Фикрлар