Оксана Чусовитина навбатдаги мусобақага ҳозирлик кўрмоқда
Nurali
Оксана Чусовитина 18 ноябрь куни Швейцариядаги муосбақада иштирок этади
Спорт гимнастикаси бўйича жаҳонда ўз сўзига эга бўлган спортчимиз Оксана Чусовитина навбатдаги мусобақага ҳозирлик кўрмоқда.
Спортчимиз ижтимоий тармоқда хабар берар экан, айни паллада Швейцарияда бўлиб ўтадиган мамлакат очиқ кубоги статусидаги турнирда ўз омадини синаб кўради. Цюрих шаҳри мезбонлигида кечадиган турнир ўзида кучли спорт гимнастикачиларини жам қилади.
Чусовитина ушбу мусобақада ўзининг севимли таяниб сакраш машқида ғолиблик учун кураш олиб боради. Мусобақа эса 18 ноябрь куни бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

Изоҳлар (0)