Олимпиада чемпиони 24 ёшида фаолиятини якунлади
Франциялик 24 ёшли сузувчи Янник Анель спортчилик фаолиятини якунлади.
Лондон олимпиадасида 2 та олтин медални қўлга киритган спортчи бу қарорини бироз олдинроқ оммага маълум қилганди.
– Рио-2016 вақтида нариги уфққа сузишимга тўғри келади деб айтгандим. Ниҳоят, шу вақт келди. Ўз юртим шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта шараф бўлди, – дейди спортчи ўзининг Фэйсбукдаги саҳифасида.
Қайд этиш жоиз, франциялик спортчи 2013 йилда Барселонада ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам икки маротаба олтин медални қўлга киритган эди.
Фикрлар