Олимпия терма жамоаси бугун турк клуби билан ўйнайди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказиб, кеча йиғинни давом эттириш мақсадида Туркияга етиб боргани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун Олимпия терма жамоаси аъзолари Туркияда назорат ўйини ўтказишади. Футболчиларимиз "Истамбул Башакшеҳир" клубининг У-23 жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!