Олий лига: Энг кўп мухлис жамлаш борасида Бухоро ўз ўрнини Наманганга бўшатиб берди
Хабарингиз бор, 3-4 март кунлари олий лига-2017 биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мухлислар икки кун мобайнида янги мавсум ўйинларидан баҳраманд бўлишди.
Биринчи турда стадионларимизга 44918 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5614,75 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Пахтакор” – “Қизилқум” баҳсини 4153 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди.

Энг кўп мухлис Намангандаги ўйинга йиғилди. “Навбаҳор” – “Обод” беллашувини 12311 одам шоҳиди бўлди. Ўтган йили стадионларини тўлдириш бўйича ном қозонган “Бухоро” бу гал иккинчи ўринни қайд этди. Бухородаги стадион дастлабки турда ўз бағрига 12200 инсонни чорлай олди.

Энг кам мухлис кутилганидек яна Тошкентдаги беллашувда кузатилди. Унда “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувини 509 томошабин ўйингоҳдан кўришга эришди.

“Навбахор” (Наманган) – “Обод” (Тошкент) – 2:1 (12311 мухлис)
“Бухоро” (Бухоро) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) – 1:0(12200 мухлис)
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши) – 1:2 (8135 мухлис)
“Шўртан” (Ғузор) – “Нефтчи” (Фарғона) – 1:0 ( 4557 мухлис)
“Пахтакор” (Тошкент) – “Қизилқум” (Навоий) – 3:1 (4153 мухлис)
“Машъал" (Муборак) – “Локомотив” (Тошкент) – 0:1 (2024 мухлис)
“Металлург” (Бекобод) – “Динамо” (Самарқанд) – 0:2 (1029 мухлис)
“Бунедкор” (Тошкент) – “Сўғдиёна” (Жиззах) – 1:0 (509 мухлис)

Фикрлар