"Олмалиқ" - "Банк Бейрут" учрашуви Спорт ТВда тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади

 

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун мусобақада 2-турга старт берилди.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ўрин олган "D" гуруҳида иккинчи тур ўйини эртага ўтказилади. Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар ўз юришларини эртага Ливан чемпиони "Банк Бейрут" жамоасига қарши баҳс билан бошлашади. Учрашув Тошкент вақти билан 12:00да бошланади. Ўйинни Спорт ТВ тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган "Олмалиқ"қа омад ва зафарлар тилаб қоламиз. 

Клублар ўртасидаги Осиё чемпиони

"Phu Tho Stadium", Хошимин

2-тур, 23.07.2017

12:00

"Олмалиқ" (Ўзбекистон) - "Банк Бейрут" (Ливан)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!