"Олтин тўп"ни ким олиши маълум бўлди. Даъвогарлар орасида Роналду ҳам бор
Onda Cero радионстанциясининг тарқатган хабарига кўра, 2018 йилги “Олтин тўп” мукофотини “Реал” клубининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич олади.
Тақдирлаш маросими 3 декабр куни бўлиб ўтади ва унда Модрич Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг 10 йил давомида ушбу мукофотга қилган гегемонлигига барҳам беради.
Бундан ташқари мукофотга даъвогарлар кучли учлигидан Криштиану Роналду ва Антуан Гризманн ўрин олади.
Эслатиб ўтамиз, Модрич бу йил “Реал” билан ЕЧЛда зафар қучли ва Хорватия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 финалига қадар етиб борди ҳамда турнирнинг энг яхши ўйинчиси номини қўлга киритди.
Фикрлар