Ўқ отиш: Вадим Скороваров финалда саккизинчи ўринни эгаллади

Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган 10 метрдан пневматик милтиқдан ўқ отиш баҳслари ўз якунига етди. Ушбу беллашувларда иштирок этган ҳамюртимиз Вадим Скороваров 199,9 очкони қўлга киритган ҳолда, 8-ўринни банд этди. 

Қайд этиш лозим, ушбу беллашувларда хитойлик Янг Хаоран 249,1 очко билан биринчи ўринни банд этган бўлса, иккинчи ўрин 247,7 очко билан Дипак Кумарга насиб этди. Шунингдек, кучли учликни Хитой Тайпейи вакили Лу Шао Чуан ёпиб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!