Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланмоқда
Тошкент шаҳридаги МХСК ўқ отиш базасида пневматик ва кичик калибрли куролдан ўқ отиш бўйича қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
100 нафардан ортиқ мерганлар ўз имкониятларини синовдан ўтказаётган ушбу мусобақанинг биринчи кунида пневматик тўппончадан ўқ узиш машқлари бўйича ғолиблар аниқланди.
Унга кўра, биринчи поғонани Рефат Гирфанов (Самарқанд вилояти) қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Артем Чернишев (Тошкент шаҳри) ва Вадим Кондаков (Наманган вилояти) эгаллади.
Аёллар пневматик тўппончадан ўк отиш машқларида самарқанд вилояти вакиласи Ленара Асанова 229,6 очко билан биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи ўрин эса тошкентлик Зарингиз Аминжоновага (228,1) насиб этди. Учинчи ўринга андижонлик Донохон Меҳмонова (208,8 очко) эга чиқди.
Бугун мусобакаларнинг учинчи кунида микст (аралаш жуфтлик) баҳслари ўтказилди. Натижаларга кўра, биринчи ўрин тошкентлик спортчилар Владимир Свечников / Мария Мухиддиновалар тандемига, иккинчи ўрин эса тошкент вилояти спортчилари Абдурахмон Анарбаев / Ирода Азимбаева жуфтлигига насиб этди. Учинчи ўринни эса самарқандлик спортчилар Рифат Гирфанов / Ленара Асановалар банд этишди.
Фикрлар