“Оқ-тепа”ни янчиб ташлаган Қозоғистон клуби “Сурхон”ни ҳам мағлуб этди

 

Кеча Қозоғистон биринчи лигаси вакили “Каспий” Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказганди. Унда қозоғистонликлар 6:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Куннинг иккинчи ярмида “Каспий” Ўзбекистон биринчилиги иштирокчиси “Сурхон” билан ҳам куч синашди. Курашларга бой ўтган баҳсда бу гал ҳам меҳмонларнинг қўли баланд келди -1:0.

“Каспий” – “Сурхон” 1:0

Гол: Аслан Оразаев

Маълумот ўрнида, “Каспий” айни пайтда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. Қозоғистонликлар 11 мартгача Тошкентда бўлишади. Ушбу кунгача яна 3 та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!