Ўртоқлик ўйинлари. Қатар Эрондан енгилди

Мазкур учрашувда форслар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. 17-дақиқада Меҳди Тареми ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида Ҳассан Ал-Ҳайдос пенальтини аниқ амалга ошириб мувозанатни тиклади.

Иккинчи тайм аввалида эса Сердар Азмун ғалаба  тўпини киритишга эришди. 

Маълумот учун, Қатар Осиё кубоги гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Ливан ва КХДР билан куч синашади. Карлуш Кейруш бошқарувидаги Эрон эса Ироқ, Вьетнам ва Яманни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!