Осиё Кубоги - 2019 мусобақасининг мукофот жамғармаси қанча?

Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё Кубоги мусобақаси бошланади.

Маълумотларга қараганда ушбу Осиё Кубоги мусобақасининг мукофот жамғармаси 14,8 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Ушбу мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

Турнир ғолибига 5 млн$;

Финалчига 3 млн$;

Ярим финалда мағлубиятга учраганларга 1 млн$;

Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган 24та терма жамоанинг ҳар бирига 200 000$.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги баҳслари 2019 йилнинг 5 январдан 1 февралгача БААнинг 4та шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!