Осиё Кубоги - 2019га Ўзбекистондан 3 нафар рефери таклиф этилди

Осиё футбол конфедерацияси 2019 йилнинг 5 янвраь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасига таклиф этилган ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар ва бошқа расмийлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Осиё Кубогида ишлаш учун Ўзбекистондан реферилар Равшан Эрматов, Валентин Коваленко ва Ильгиз Танташев, шунингдек, рефери ассистентлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов таклиф этилишган. Бундан ташқари, яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев мусобақада ҳакамлар инструктори сифатида фаолият юритади.

Ўзбекистонлик ҳакамлардан ташқари Осиё Кубогида ишлаш учун Австралия, Баҳрайн, Хитой, Гонконг, Эрон, Ироқ, Иордания, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Малайзия, Уммон, Қатар, Сингапур, Шри-Ланка, БААдан ҳам ҳакамлар таклиф этилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!